
Хитойнинг Ченду шаҳрида давом этаётган АТP туркумидан ўрин олган турнир финали якунига етди.
Яккалик баҳсларининг ҳал қилувчи ўйинида ҳамюртимиз Денис Истомин кипрлик Маркос Багдатисга қарши кортга чиқди.
Баҳс бошланганига 23 дақиқа бўлган вақтда кипрлик теннисчи учрашувни давом эттира олмаслигини маълум қилди.
Бу вақтда теннисчимиз илк сетда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди. Шу тариқа, Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси мукофот жамғармаси 1 млн доллардан зиёдни ташкил этувчи турнир ғолибига айланди, деб ёзади Sports.uz. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар