«Челси» яримҳимоячиси Франсеск Фабрегас Sky 1 телеканали орқали эфирга узатилган A League of Their Own кўрсатуви орқали АПЛ тарихидаги ўз вақтида энг машҳур бўлган воқеани тан олди, деб ёзади Кун нашри.
Кўрсатув бошловчиси Жеймс Корден футболчига 2004 йилнинг октябрида содир бўлган воқеани эслатиб савол берган. Ўша вақтларда Фабрегас «Арсенал» сафида тўп сурарди. «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашувдан сўнг (0:2) лондонликлардан кимдир «МЮ» бош мураббийи Алекс Фергюсоннинг юзига қарата пицца улоқтирган.
«Арсенал»нинг собиқ сардори, ҳозирги кундаги эксперт Мартин Киоун эслаганди: «Эсимда бор, у испаниялик йигит эди, жуда яхши техника эгаси бўлган. Ҳаттоки пицца улоқтирганда ҳам у ажойиб техникасини намойиш этган».
Фабрегас бу гаплардан кейин Фергюсонга пиццани айнан у отганини тан олди. «Ҳа, мен отгандим! Аммо Мартин Киоун – алдаяпти, ахир мен яхши эслайман, у менга орқасини ўгириб турган ҳолда ким биландир гап талашаётганди. Мен эса ўша жойдан туриб пиццани улоқтиргандим. У Фергюсонга бориб текканди», – дея гапириб ўтган испаниялик футболчи.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди