18:06 / 17.10.2017
4 440

Агар Роналду гол урса...

Агар Роналду гол урса...
Хабарингиз бор, бугун тунда Чемпионлар Лигаси 3-тур доирасида Мадриднинг "Реал" клуби ўз майдонида Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоасини қабул қилади.

"Н" гуруҳи пешқадамлиги учун кечадиган беллашувга ҳар икки клуб жиддий тайёргарлик кўрмоқда.
Ҳар икки жамоанинг асосий футболчилари сафда. Фақатгина ҳимоячи Дани Карвахаль ("Реал") ва ярим ҳимоячи Деле Алли ("Тоттенхэм") учрашувни ўтказиб юборишга мажбурлар.

Куни-кеча мезбонлар ҳужумчиси Криштиану Роналду Ла Лига ўйинларидаги 1-голини уришга эришди. Аммо Чемпионлар Лигасида португалияликнинг ишлари анча яхши кетмоқда. ЕЧЛда Криштиану икки ўйинда тўртта гол уриб улгурди.

Таъкидлаб ўтамиз, Криштиану Роналду гол урган ўйинларнинг 85%да "қаймоқранглилар" ғалаба нашидасини сурганлар.
Бундан ташқари, португалиялик "Қироллик клуби" сафида турли мусобақалар доирасидаги 250 ўйинда гол уришга муваффақ бўлган (412та гол).

Манба: championat.asia

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Агар Роналду гол урса...