21:31 / 24.10.2017
6 567

U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланди: Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари аниқ бўлди

U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланди: Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари аниқ бўлди
Хитойнинг Чанчжоу шаҳридаги Trader Fudu меҳмонхонасида бугун, 24 октябрь куни U-23 Осиё чемпионати–2018 гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қитъа биринчилигига 16 та жамоа йўлланма олган эди. Улар рейтингига мос равишда қуйидаги саватчаларга ажратилганди.

1-саватча: Хитой (мезбон), Япония, Жанубий Корея, Ироқ;

2-саватча: Қатар, Иордания, КХДР, Австралия;

3-саватча: Ўзбекистон, Сурия, Саудия Арабистони, Таиланд;

4-саватча: Вьетнам, Уммон, Фаластин, Малайзия.

Бўлиб ўтган қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U-23 термаси “А” гуруҳидан жой олди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳ босқичида Хитой, Қатар ва Уммон билан куч синашадиган бўлди. Қолган гуруҳлар қуйидаги кўринишни олди:

“А” гуруҳи: Хитой, Қатар, Ўзбекистон, Уммон;

“B” гуруҳи: Япония, КХДР, Таиланд, Фаластин;

“C” гуруҳи: Ироқ, Иордания, Саудия Арабистони, Малайзия;

“D” гуруҳи: Жанубий Корея, Австралия, Сурия, Вьетнам.

Маълумот учун, U-23 Осиё чемпионати 2018 йилнинг 9–27 январь кунлари Хитойда бўлиб ўтади. Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси БААда бўлиб ўтган саралаш босқичи “D” гуруҳида 1-ўринни эгаллаган ҳолда Хитойдаги Осиё чемпионати–2018 мусобақасига йўлланмани қўлга киритганди.

Манба: www.the-uff.com

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланди: Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари аниқ бўлди