Ўзбекистон Футбол Федерацияси «Digital Panda» компанияси билан ҳамкорликда кенг кўламдаги акция ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда.
Ташкилот расмий сайтининг маълум қилишича ЎФФ ўзининг ўтказаётган янги ислоҳотлари орқали миллионлар ўйини ҳисобланган ҳисобланган футболни Ўзбекистонда янада ривожлантиришга ҳамда уни юқори босқичга олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси бу борада ташкилот ҳамда келаси йилдан ташкил этиладиган Суперлига ва Про-лигалар учун янги логотип яратишга қарор қилди.
Агарда сиз бу тарихнинг бир бўлаги бўлишни ва футболимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшишни истасангиз жорий йилнинг 1 декабридан бошланадиган логотиплар танловда иштирок этиб, қимматбаҳо совринлар ютиб олишингиз ва футболимиз тарихига киришингиз мумкин.
«Digital Panda» компанияси ҳақида қисқача маълумот: Ушбу компания 2015 йилдан бери юртимизда рақамли маркетинг соҳасини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 2017 йилдан бошлаб «Digital Panda» “Mail.ru Group” компаниясининг Ўзбекистондаги эксклюзив вакили сифатида фаолият юритмоқда.
Шунингдек, «Digital Panda» “Ucell”, “Beeline”, “UMS”, “Artel”, “Meva”, “Uzdigital TV”, “Dolce & Gabbana”, “TPS”, “Uzmobile”, “Mediapark”, “Multi Mafe”, “Samsung” каби брендлар билан ҳамкорликда иш олиб боради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди