19:28 / 16.12.2017
3 825

Шавкат Мирзиёев Рустам Жангабоевга уй, Элёр Машариповга Malibu, Зайнаб Дайибековага Nexia совға қилди

Шавкат Мирзиёев Рустам Жангабоевга уй, Элёр Машариповга Malibu, Зайнаб Дайибековага Nexia совға қилди
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Нукусда янги қурилган Олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган олий спорт маҳорати мактаби фаолияти билан танишди, деб хабар берди ЎзА

«Авваламбор шундай замонавий спорт иншооти билан сизларни табриклайман. Бу масканда спорт билан шуғулланиш учун барча шароит яратилган. Энди шу имкониятлардан самарали фойдаланиб, юксак натижаларга эришиш керак», — деди Ўзбекистон Президенти.

Шавкат Мирзиёев мажмуада Қорақалпоғистон спорт мураббийларининг малакасини ошириш марказини ташкил этиш, машғулотларни самарали ўтказиш юзасидан топшириқлар берди.

Шу ерда Президент номидан оғир атлетика бўйича нуфузли турнирлар совриндори Рустам Жангабоевга уй, дзюдочи Элёр Машариповга Malibu автомобили, қиличбозлик бўйича халқаро турнирлар совриндори Зайнаб Дайибековага Nexia машинаси берилди. Машғулотларга қатнашаётган бошқа ёш спортчиларга эсдалик совғалари топширилди.


Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шавкат Мирзиёев Рустам Жангабоевга уй, Элёр Машариповга Malibu, Зайнаб Дайибековага Nexia совға қилди