
Америкалик боксчи Флойд Мейвезер Чеченистонга ташриф буюриб, маҳаллий боксчилар ва ММА жангчилари учун маҳорат дарсларини ўтказади. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров хабар берди, деб ёзмоқда Кун нашри.
«Флойд Мейвезер Чеченистонга 2018 йилда келади ҳамда чеченистонлик боксчилар ва ММА жангчилари учун маҳорат дарсларини ўтказади», - дея айтиб ўтган Қодиров «Грозный» радиоси эфирида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик кичик Флойд Мейвезер ва ирландиялик аралаш яккакурашлар устаси Конор Макгрегор ўртасидаги бокс жанги жаҳонда сотилган трансляциялар миқдори бўйича иккинчи ўринни эгаллагани хабар берилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар