Профессионал рингда мувафаққиятли фаолият олиб бораётган профессионал боксчимиз Жамшидбек Нажмиддинов (15-1-0, КО10) ўзининг навбатдаги жангини 30 декабр куни Қозоғистоннинг Алма Ата шаҳрида ўтказади.
Мазкур бокс кечасида ҳамюртимизга қарши индонезиялик Херо Тито (Hero Tito) (37-12-2, КО8) рингга кўтарилади. Buka Boxing ва Timurlan Promotion промоутерлик компанияси томонидан ташкил қилинаётган жангда ғолиб боксчи WFA (World Fighting Assotiation) версияси бўйича жаҳон чемпионлиги ва камарини қўлга киритади.
– Ўйлайманки, индонезиялик боксчи бу ерга мағлубият учун келаётгани йўқ, аммо мен ҳам Ватаним учун ғалаба қозонишга ва байроғимизни юқори кўтаришга ҳаракат қиламан. Кириб келаётган янги 2018 йилга ҳалқимизга, мухлисларимизга муносиб совға бўлиши учун бор кучимни ва маҳоратимни ишга солишга ваъда бераман, – дейди боксчимиз SPORTS.uz интернет порталига.
Эслатиб ўтамиз, Жамшид Нажмиддинов сўнгги марта 18 ноябр куни рингга кўтарилиб, Мансур Абдумаматовни техник нокаутга учратган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда