“Олмалиқ” бош мураббийи Виктор Кумиков kbpravda.ru сайтига интервью берди.
Қуйида ушбу интервьюдан парча ўқишингиз мумкин:
- “Олмалиқ”да деярли барча шароитлар яратилган. Шуғулланиш учун қулайликлар муҳайё. Биз кучли учликка киришимиз қийин. Сабаби, “Локомотив”, “Пахтакор”, “Насаф”, “Бунёдкор” каби етакчилар бор. Уларга қарши рақобат қилиш қийин. Клуб раҳбарлари бизга совринли ўринларга кириш вазифасини қўймаган. Аммо биз мураббийлар штаби ўзимиз учун кучли учликни мақсад қилганмиз.
Бизда футболчилар катта маош олмайди. Энг кўп ойлик оладиган ўйинчи уч минг доллар ишлаб топади.
Мен клубга келганимда барчасини нолдан бошладим. Жамоани бошқатдан туздим. Селекция ишларини олиб бордим. Жамоанинг ўртача ёши 22-23 ни ташкил қилади. Таркибдаги бир нечта футболчилар миллий терма жамоа “эшигини қоқмоқда”, - дейди Кумиков. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда