
«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар 2017 йил якунига кўра, «Олтин самба» мукофотини олди.
25 ёшли ҳужумчи учинчи марта (2014, 2015, 2017) нуфузли совринни қўлга киритиб, ватандоши ва «Пари Сен-Жермен» клубидаги жамоадоши Тиаго Силва (2011-2013) билан тенглашиб олди.
Маълумки, бу мукофот Европада тўп сурадиган энг яхши бразилиялик футболчига топширилади. Ғолиб журналистлар, мухлислар ва собиқ футболчилар томонидан аниқланади.
Бу йилги сўровнома натижалари қуйидагича бўлди: Неймар (27,71%), Филиппе Коутиньо («Ливерпуль», 16,64%), Марсело («Реал», 14,43%), Паулиньо («Барселона», 13,64%) ва Каземиро («Реал», 7,19%).
Таъкидлаш жоизки, мухлислар орасидаги сўровномада Паулиньо (31,83%), собиқ футболчилар сўровномасида Неймар (39,39%), журналистлар орасидаги сўровномада Марсело (30,30%) ғолиб бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар