Рио-2016 Олимпиадаси совриндори Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксга ўтганидан хабарингиз бор. Ҳозирда боксчимиз Лас-Вегасда машғулотлар олиб бормоқда.
– Мен кичик қўлқоплар тақишни ва дубулғани ечишга шошилаётганим йўқ. Нокаутлар қироли бўлишни истайман. Кўпчилик кўрган бўлса, мен доим рақибларимга босим уюштиришга ҳаракат қиламан. Менда энг кучлилар сафида бўлиш ишончи бор. Айниқса, ярим енгил вазн тоифасида менинг танам кучли кўринади. Қачонки, рақибимдан устунлигимни кўрсам, жангни тугатиш учун босимни кучайтираман, – дейди Аҳмадалиев BoxingScene нашрига берган интервьюсида.
Айни дамда Аҳмадалиев Жастин Гамбер мураббийлиги остида шуғулланмоқда. Бу мураббий ўрта вазн тоифасида енгилмас Калеб “Sweethands” Плантга (16-0, 11 нокаут) устозлик қилгани билан бокс оламига машҳур.
– Аҳмадалиев билан ўтказилган қўл жангидан сўнг мен унинг қандай кучга эга эканлигини тушундим. Бу бола кучли электр кучига эга, – дейди Жастин Гамбер. – Унинг ҳаваскорлар боксидаги яхшигина тажрибасидан келиб чиқиб, мен Аҳмадалиевнинг ярим енгил вазн тоифасига тўғридан тўғри таъсир қилишини ҳис қиляпман.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Муроджон ҳаваскорлар боксида 2015 йил Дохада ўтган Осиё чемпионатида кумуш, 2017 йил Тошкентдаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган. У шунингдек, миллий ва халқаро турнирларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин олиб келган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда