Аввалроқ футбол бўйича 2018 йилги мавсум регламенти тасдиқлангани ҳақида хабар бергандик. Ушбу регламентда учрашувлар бошланиш вақтлари ҳам алоҳида белгилаб қўйилган.
Яъни ўйинлар вақтини белгилашда биринчи навбатда мухлислар талаби инобатга олинди.
Аниқроғи учрашувларнинг бошланиш вақти мухлислар учун қулай вақтга белгиланди. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар беради.
“Суперлига учрашувлари 18.00 дан эрта бошланиши мумкин эмас.
Трансляция вақтини телетомошабинларга қулайлаштириш учун ўйинлар 18:30 ва 20:30да бошланади;
- Ёшлар биринчилиги учрашувлари 12:00 дан эрта бошланиши мумкин эмас. Ёзги вақтда эса ўйинлар 17:00 дан эрта бошланиши керакмас.
- ПРО-лига ва Ўзбекистон Кубоги ўйинлари 17:00 дан эрта бошланиши мумкин эмас;
Ўйинлар бошланиши кунини белгилашда асосий урғу жума, шанба ва якшанба кунларига белгилашга қаратилди.
Фақат Осиё чемпионлар лигаси ва ФИФА кунлари муносабати билан ўйинлар ҳафтанинг ўртасига тўғри келиб қолиши мумкин.
Зарурат туғилса, сўнгги турдаги ўйинлар бошланиш вақти ПФЛ Спорт бўлими томонидан битта вақтга белгиланиши мумкин”, - дейилади ЎФФ хабарида.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, ЎФФнинг ушбу қарори ўзбекистонлик футболо мухлислари учун яхши янгилик бўлди.
Чунки бундан аввалги ўйинлар асосан мухлисларнинг иш вақтлари, яъни 14:00 дан 17:00 га қадар белгиланар эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЎФФ клублар олдига бир қанча талаб ва шартлар қўйгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда