Кўпчилик сабрсизлик билан кутаётган жангга ҳам оз қолди. Енгилмас боксчилар Шоҳжаҳон Эргашев (11-0, КО 11) ва америкалик Сони Фредриксон (18-0-0, КО12) ўртасидаги жанг 12 январ куни Нью-Йоркдаги “Turning Stone Casino Resort” аренасида ташкил этилади.
Ҳамюртимиз бўлажак жангдан олдин Boxing Talk нашрига қисқача интервью бериб ўтди.
“Мен бу имкониятдан жуда мамнунман ва промоутерим ҳамда Showtime’га бу бу имконият учун миннатдорлик билдираман!
– Фредриксонни жангчи сифатида қандай баҳолайсиз?
– У жуда яхши жангчи. Айнан мен урушишни истаган спортчилардан.
– Сиз умуман Фредриксонни ўргандингизми?
– Мен бир нечта жангларни кўрдим, аммо мураббийим менга жанг режаси билан ёрдам берди ва бу жангга яхши тайёргарлик кўриш учун ажойиб спарринг жанглари ташкил қилдик.
– Қандай камчиликларни топдингиз ва 12 январ куни нималар қила оласиз?
– Барчасини бир неча кундан сўнг кўрасизлар.
– Сизнинг бу жангдаги энг катта устунлигингиз нима деб ўйлайсиз?
– Менинг тажрибаларим, мақсад, кучим ва ғалабага бўлган ишонч!
– Сиз рингга чиққанигизга ҳам 23 ой бўлди. Аммо икки раунддан кўп турмагансиз. Бу борада қўрқув борми? Умуман бунга бошқачароқ ҳам ёндоша оласизми?
– Мен АҚШдаги лагерга қайтдим. Мен бу жанг учун жуда кўп шуғулландим ва тайёргарлигимга ишонаман. Бу лагерда кўплаб сифатли спарринг жангларини ўтказдик. Ўйламанки, бўлажак тўқнашувда албатта фойда беради.
– Бу жангда масофа сақлайсизми?
– Мен 15 раундга тайёргарлик кўрганман, аммо нокаут жангни тугатиш учун энг яхши йўл.
– Фредриксон устидан ғалаба сизга нималарни англатади?
– Мен жаҳон чемпиони бўлишни истайман ва чемпионлик титули учун курашаман. Бу менга мақсадимга етишишимга ёрдам беради, деб ўйлайман.
– Жангдан олдин яна нимадир дея оласизми?
– Жамоам ва Showtime’га миннатдорлик билдираман. Мен 12 январни сабрсизлик билан кутяпман.
Манба: Sports.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда