date
views 4 617

Роналдиньо ўз карьерасига нуқта қўйди

Роналдиньо ўз карьерасига нуқта қўйди
Бразилиялик 37 ёшли футболчи Роналдиньо ўз карьерасини якунлади. Бу ҳақида спортчининг укаси Роберто Ассис келтирган маълумотларга таянган ҳолда ҳориж нашрлари хабар тарқатган.

“Бўлди, тугади. Биз Россиядаги жаҳон чемпионатидан сўнг, эҳтимол августда катта тадбир ўтказамиз. Биз Бразилия, Европа ва Осиёда турли тадбирлар қиламиз ва албатта Бразилия терма жамоаси иштирокида матчлар уюштирамиз” дейди у.

Маълумот учун, Роналдиньо 2004 ва 2005 йилларда дунёнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинган, 2005 йилда эса “Олтин тўп” мукофотини қўлга киритган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналдиньо ўз карьерасига нуқта қўйди