
Британиялик журналист Пирс Морган АҚШ президенти Дональд Трампга «Арсенал» футболкасини совға қилиб, клубни бошқаришни таклиф этди.
«Трампга «Арсенал»ни бошқаришни таклиф қилдим, чунки у тезда ишончли ҳимоя деворини барпо қилди, ҳужумкор фалсафага эга ва совринларни ҳар қандай йўл билан қўлга киритишга интилади», — деб ёзди «қуролсозлар»нинг ашаддий мухлиси Морган.
Айни пайтда, «Арсенал»ни франциялик Арсен Венгер бошқариб келяпти. У лондонликларни 1996 йилда қўлга олган эди ва ҳозиргача уч марта Премьер-Лигада ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар