08:02 / 30.01.2018
4 263

Бора Милутинович "Пахтакор"нинг Дохадаги машғулотига ташриф буюрди

Бора Милутинович "Пахтакор"нинг Дохадаги машғулотига ташриф буюрди
Жаҳонга машҳур мутахассис Бора Милутинович "Пахтакор"нинг Дохадаги машғулотига ташриф буюрди.

73 ёшли сербиялик мутахассис мураббийлик фаолияти мобайнида кетма-кет 5 жаҳон чемпионатига 5 терма жамоани бошлаб боргани билан танилган. У Мексика, Коста-Рика, АҚШ, Нигерия ва Хитой терма жамоаларини мундиал финал босқичига олиб борган. Машғулотни кузатиш учун келган Милутинович мураббийлар штаби аъзолари билан мулоқотда бўлиб, улар билан фикр алмашди. Шота Арвеладзе, Ласло Ямбор ва ҳимоячи Марко Симич билан суҳбатда Милутинович турли масалаларни муҳокама қилди. Жаҳонга "Буюк Бора" номи билан танилган мутахассис яқинлашиб келаётган учрашувда "Пахтакор"га омад тилади.

Манба: www.pakhtakor.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бора Милутинович "Пахтакор"нинг Дохадаги машғулотига ташриф буюрди