
Ҳиндистонда бокс бўйича “India Open” халқаро турнири баҳслари давом этмоқда.
75 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган истеъдодли боксчимиз Исроил Мадримов ҳиндистонлик Дено Ферожа билан куч синашиб, жангни иккинчи раунддаёқ тамомлашга эришди ва кейинги даврага йўл олди.
Шунингдек, 91 килограммгача бўлган боксчилар қарама-қаршилигида ёш боксчимиз Санжар Турсунов камерунлик Кристиан Ндзие Цойега қарши рингга кўтарилди. Қизиқарли кечган жанг якунида, ҳакамлар ҳамюртимизнинг ғалабасини эътироф этишди.
Афсуски, энг енгил вазнли боксчилар ўртасида кечган тўқнашувда (46-49 кг) Мироншоҳ Ибрагимов илк учрашувни филиппинлик Рамел Магадога қарши ўтказиб, имкониятни бой бериб қўйди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.