10:20 / 31.01.2018
3 519

ОЧЛ. «Пахтакор» сафарда Снейдер тўп сурган жамоага мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди (видео)

ОЧЛ. «Пахтакор» сафарда Снейдер тўп сурган жамоага мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди (видео)
ОЧЛ плей-офф босқичи доирасида «Пахтакор» Доҳада «Ал-Ғарафа» меҳмони бўлди.

Пойтахт жамоаси учрашувда 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради ва ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олмади. Дастлаб, вакилларимизнинг қўпол хатосидан сўнг белгиланган пенальтини майдон эгаларининг номдор голланд футболчиси Уэсли Снейдер голга айлантириб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Бироз ўтиб «Ал-Ғарафа» футболчиси Диего Амадонинг унчалик мураккаб бўлмаган зарбасини Александр Лобанов қайтара олмади.

Иккинчи бўлимда «Пахтакор» фаолроқ ўйнади, аммо қўшиб берилган дақиқалардагина Жасур Ҳакимов жавоб голини уришни уддалади. Ҳисобни тенглаштириш учун эса пойтахт жамоасига омад ва вақт етишмади. Шу тарзда «Пахтакор» ОЧЛдаги юришини жуда эрта тугатди.

«Ал-Ғарафа» – «Пахтакор» 2:1

Голлар:
1:0 – Снейдер (20 пенальти); 2:0 – Диего Амадо (28); 2:1 – Жасурбек Ҳакимов (90+3).

«Ал-Ғарафа»: Қосим Бурхон, Маҳди Мухтор (Саид Ҳақ, 11), Робери Фассиана, Фаҳид Шаммари, Монкез Ади, Ассим Модибо (Холид Зереқи, 76), Диого Амадо, Абдулазиз Ҳатим (Тамир Жамол, 65), Аҳмад Аълаалдин, Уэсли Снейдер, Меҳди Тареми.

Пахтакор»: Александр Лобанов, Владимир Козак, Шерзод Аъзамов, Марко Симич (с), Акмал Шораҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев, Азимжон Аҳмедов (Жасурбек Ҳакимов, 76), Жалолиддин Машарипов, Жамшид Искандеров, Баҳром Абдураҳимов (Жасурбек Яхшибоев, 62), Тиаго Безерра.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛ. «Пахтакор» сафарда Снейдер тўп сурган жамоага мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди (видео)