12:02 / 31.01.2018
5 672

India Open. Ўзбекистонлик яна икки боксчи мағлуб бўлди, қолган 7 боксчи бугун ярим финалда жанг қилади

India Open. Ўзбекистонлик яна икки боксчи мағлуб бўлди, қолган 7 боксчи бугун ярим финалда жанг қилади
WSB мусобақасига сўнгги тайёргарликни Ҳиндистонда олиб бораётган ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталаридан 7 нафари ярим финалда рингга чиқиш имкониятини қўлга киритди.

Бунгача 49 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги жангларда қатнашган Мироншоҳ Ибрагимов биринчилардан бўлиб мағлуб бўлганди. Кеча — 30 январь куни унинг ёнига 60 килограммача бўлган Шербек Раҳматуллаев ҳамда 91 килограммдан ортиқ вазн тоифасидаги ўзбекистонлик Лазиз Муллажонов қўшилди.

Лазиз Муллажонов Баҳодир Жалоловнинг вазн тоифасида жанг қилишидан мақсад, асосий боксчига муносиб ўринбосар тайёрлашдан иборат эди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон бокс федерацияси 81 килограммгача бўлган спортчини Ҳиндистонга юбормай, унинг ўрнига Лазиз Муллажоновни жўнатганди. Бироқ спортчи ярим финалга чиқа олмади.

Бугун финал остонасида етти ўзбекистонлик жанг қилади. Улар орасида Баҳодир Жалоловнинг рақибини энг жиддий экани билан ажралиб туради. Чунки у кубалик. Яна 5 ўзбекистонлик спортчи мезбон боксчиларни синовдан ўтказади. Худойназар Файзовга эса Мэнни Пакьяо ватандоши рақиб бўлади.

-52 кг: Худойназар Файзов — Марвин Табамо (Филиппин)
-56 кг: Абдулхай Шораҳматов — Эташ Хон (Ҳиндистон)
-64 кг: Иқбол Холдоров — Дҳераж (Ҳиндистон)
-69 кг: Бобоусмон Ботуров — Сингҳ Дурёдхон (Ҳиндистон)
-75 кг: Исроил Мадримов — Мандип Жангра (Ҳиндистон)
-91 кг: Санжар Турсунов — Сумит Сангван (Ҳиндистон)
+91 кг: Баҳодир Жалолов — Топирак Ортега (Куба)

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » India Open. Ўзбекистонлик яна икки боксчи мағлуб бўлди, қолган 7 боксчи бугун ярим финалда жанг қилади