11:20 / 04.02.2018
5 431

Ҳасанбой Дўсматов ва Шаҳобиддин Зоиров россиялик боксчиларга мастер класс ўтказди (фото)

Ҳасанбой Дўсматов ва Шаҳобиддин Зоиров россиялик боксчиларга мастер класс ўтказди (фото)
Хабарингиз бор, айни дамда Россиянинг Сочи шаҳрида биринчи халқаро боксчилар форуми бўлиб ўтмоқда.

Унда жаҳон бокс тарихида илк маротаба ўтказилаётган ушбу форумда130 дан ортиқ давлатдан дунёнинг етакчи бокс ташкилотлари – халқаро Олимпия бокс ассоциацияси (AIBA), WBA, WBO, WBC ва IBF профессионал бокс ташкилотлари раҳбарлари, Олимпия ўйинлари ғолиблари, жаҳон чемпионлари, промоутер ва менеджерлар ҳамда бокс бўйича мураббийлар иштирок этмоқда.

Ўзбекистондан эса ушбу халқаро форумда Олимпия ўйинлари ғолиблари Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров ва Муҳаммадқодир Абдуллаев ҳам қатнашмоқда. Форум давомида спортчиларимиз ҳам россиялик бокчиларга мастер класс ўтиб берди ва улар билан тажрибаларини ўртоқлашди, дея хабар беради Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати.




arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳасанбой Дўсматов ва Шаҳобиддин Зоиров россиялик боксчиларга мастер класс ўтказди (фото)