Аввал хабар берганимиздек, 12-январь куни Нью-Йорк шаҳрида енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев (12-0, КО 12) ўзининг cўнгги жангини америкалик Сони Фредриксонга (19-1-0, КО12) қарши ўтказиб, рақибини нокаутга учратган эди.
Мазкур жангдаги ғалабасидан сўнг Шоҳжаҳон Эргашев Жаҳон бокс уюушмаси (WBA)нинг енгил вазн тоифасидаги рейтингида юқорилаб, 12 ўринга чиқиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон бундай юқорилашига унинг январ ойидаги рейтингда 8-ўринда бораётган Сонни Фредрикссон устидан қозонилган ғалабаси сабаб бўлди. Олдинроқ спортчининг ўзи тахминан 5-8 ўринларга кўтарилишини кўтаётгани ҳақида гапириб ўтганди.
WBA барча вазн тоифаларида фақат кучли 15талик спортчилар рейтингини эълон қилиб боради ва эндиликда ушбу йўналишда ТОП-15ликка кирган ўзбекистонлик боксчилар сони икки нафарга етган. Бунгача ярим ўрта (66,68 кг.гача) вазн тоифдасида рингга кўтарилаётган йўналишнинг кумуш камари эгаси бўлган Қудратилло Абдуқаҳҳоровгина бу рейтингда бор эди. Январда рейтингда 5-ўринда бўлган Абдуқаҳҳоров бу сафар бир ўрин пастлаб 6-ўринга тушган. Бироқ у ҳамон чемпионликка даъвогарлик жангини ўтказиш ҳуқуқига эга бўлиб турибди. Олдинроқ, Абдуқаҳҳоров филиппинлик Мэнни Пакьяо билан (рейтингда 2-ўринга кўтарилди) рингга чиқиши мумкинлиги айтилганди.
Эргашевдан фарқли равишда Абдуқаҳҳоров WBC рейтингида 5-поғонада, IBF йўналиши рейтингида эса 8-ўринда бормоқда ва даъвогарлик жангида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиб турибди. Эргашев эса WBC эълон қилган ТОП-50лик, IBF эълон қилган ТОП-15лик рейтингларда қайд этилмаган.
“Рейтингда юқорилаганимдан хурсандман. Бу менга чемпионлик учун яна бир қадам бўлди. Насиб қилса бу рейтингда биринчи бўлиб тураман. Бу учун бироз меҳнат қилиш керак”, – дейди Шоҳжаҳон Sports.uz интернет порталига берган хабарида. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди