Кубада бўлиб ўтган Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) турнири гуруҳ босқичидан ўрин олган “Cuba Domadores” ва “Uzbek Tigers” жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди.
Аввалроқ ушбу учрашувнинг дастлабки учта жанги натижаларини маълум қилган эдик ва уларнинг барчасида кубалик боксчиларнинг қўли баланд келган.
Қолган иккита жангда 81 ва +91 кг вазнли боксчилар куч синашишди.
81 кг вазнда рингга кўтарилган Мадияр Саидраҳимов Хулио ла Круз билан куч синашиб, рақибига қаршилик қила олмади ва мағлубиятга учради. 3:0 (50:41, 50:42, 50:43).
Жамоаларнинг сўнгги беллашувида энг оғир вазнли боксчилар рингга чиқишди. Қизиқарли ва муросасиз тўқнашувда Баҳодир Жалолов биринчи раундни ўз фойдасига ҳал қилган бўлса, қолган раундларда Хосе Гомес ўз устунлигини намойиш этиб, жамоасининг йирик ғалабасини таъминлади. 2:1 (47:48, 50:45, 48:47).
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи ҳафта учрашувларида “Cuba Domadores” ўз майдонида “Colombia Heroicos” жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб қилган.
Энди "Uzbek Tigers" жамоаси 27 февраль куни Куба ва 1 март Колумбия жамоаларига қарши кечадиган уй учрашувларини Термиз шаҳрида ўтказади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди