Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2018 йилги Осиё чемпионатининг 3-ўрини учун кечган баҳсда Ироққа қарши баҳс олиб борди.
Ўйиннинг асосий вақти 4:4 ҳисобида якун топди. Пенальтилар сериясида Акмал Ҳазратқуловнинг иккита сейви Ўзбекистон термасига бронза медалларини тақдим қилди.
Учрашувдан кейин терма жамоа бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ироқ терма жамоасига бугунги ўйин учун раҳмат айтаман. Улар кучли ўйнади ва бизга етарлича муаммолар туғдирди. Ҳаяжонли ва ҳиссиётларга бой беллашув бўлди.
Жамоанинг майдонда кўрсатган ўйинидан хурсандман, бронза медали соҳиби бўлганимиздан фахрланамиз. Мазкур турнирдан кейин футзалчиларга кичик танаффус берамиз. Кейин эса 2020 йилги Осиё чемпионатига тайёргарликни бошлаймиз.
Ўқув-машғулотларда ёш футзалчиларни кўриб чиқиб, муносибларини термага таклиф қиламиз. Мақсадимиз – кейинги Осиё чемпионатида ҳам муваффақиятли иштирок этиш. Бугунги ўйинда бизларни қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтмоқчиман”, – деди Баҳодир Аҳмедов.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Жамоанинг майдонда кўрсатган ўйинидан хурсандман, бронза медали соҳиби бўлганимиздан фахрланамиз. Мазкур турнирдан кейин футзалчиларга кичик танаффус берамиз. Кейин эса 2020 йилги Осиё чемпионатига тайёргарликни бошлаймиз.
Ўқув-машғулотларда ёш футзалчиларни кўриб чиқиб, муносибларини термага таклиф қиламиз. Мақсадимиз – кейинги Осиё чемпионатида ҳам муваффақиятли иштирок этиш. Бугунги ўйинда бизларни қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтмоқчиман”, – деди Баҳодир Аҳмедов.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди