Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзон Қодиров ЖЧ-2018 ўтказилиши вақтида Миср терма жамоаси энг юқори даражада кутиб олиниши ҳақида ваъда берди, деб маълум қилмоқда Кун нашри.
«Миср терма жамоасининг Грознийда тўхташ ҳақидаги қарори бизнинг республика обрўси учун катта аҳамиятга эга. Бу Чеченистон Республикасининг спортни ривожлантириш ва оммалаштириш соҳасидаги муваффақиятлари халқаро даражада тан олинганидан далолат. Бу ишларнинг бошида бизнинг биринчи президент, Россия Қаҳрамони Аҳмад Ҳожи Қодиров турган», - деди у.
Шунингдек Қодировнинг таъкидлашича, Миср терма жамоасини энг юқори даражада кутиб олиш керак, бу асрлар давомида сақланиб келган меҳмондўстлик анъаналарига хосдир.
«Бизда кенг кўламли халқаро тадбирларни ўтказиш бўйича катта тажриба бор. Ишончим комилки, муаммолар бўлмайди. Биз шундай қилишимиз керакки, меҳмонларда республикамиз ҳақида ёмон фикрлар пайдо бўлмасин», - дея айтиб ўтди Қодиров. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи