00:03 / 14.02.2018
3 704

Одил Аҳмедов: "Жамоамиз чемпион бўлиш йўлида"

Одил Аҳмедов: "Жамоамиз чемпион бўлиш йўлида"
Сафарда "Кавасаки Фронтале" жамоаси меҳмони бўлган "Шанхай СИПГ" ОЧЛнинг 1-тур учрашувида 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб ортга қайтадиган бўлди.
Учрашувдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси сардори ва "Шанхай СИПГ" ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов билан боғландик.

Ўйин қийин бўлди. ОЧЛдаги ғалаба, айниқса у сафарда қўлга киритилган бўлса, унинг қиймати янада ошади. Муҳими зафар қучдик, - дейди Аҳмедов.

- Чемпионат олди жиддий ўзгаришлар бўлмади, мураббийни ҳисобга оламаса албатта. Мухлислар жамодан бу йил янада яхшироқ натижа кутиши мумкинми?
- Маҳаллий футболчилар ва легионерлар билан деярли ўзгариш бўлмади. Жамоанинг ўзаги сақлаб қолинган. Бу йил бир-биримизни аввалгисидан кўра кўпроқ ва яхшироқ тушунамиз деб ўйлайман. Бугунги ғалабада ҳам шу омил роль ўйнади деб айтган бўлардим.

- Виллаш-Боаш сизни чемпионатда ҳам асосий таркиб аъзосига айлантирган эди, янги мураббий Витор Перейра билан тил топиша олдингизми?
- Мураббий бетараф, ўзаро тушунчамиз бор. Икки ойга яқин вақт бирга ишладик, ҳаммаси жойида.

- Чемпионатда қандай янгиликлар бор, асосий рақиб ўша-ўша "Гуанчжоу" жамоаси бўлиб қолаяпти...
- Яна 2-3та жуда яхши жамоалар бор. Хитойда мавсум олдидан башорат қилиб бўлмайди. Деярли барча жамоаларнинг кучи тенг. Олдимизга уч мусобақанинг (Хитой Суперлигаси, мамлакат кубоги, ОЧЛ) барчасида муваффақиятли қатнашиш вазифаси қўйилган. Қийин, лекин уддаласа бўлади.

Манба: Championat.asia

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Одил Аҳмедов: "Жамоамиз чемпион бўлиш йўлида"