21:00 / 18.02.2018
4 246

Игорь Сергеев жамоасини “Пахтакор”ни ютишга кучи етмади (видео)

Игорь Сергеев жамоасини “Пахтакор”ни ютишга кучи етмади (видео)
Тошкентнинг “Пахтакор” клуби айни вақтда Дубайда йиғин ўтказмоқда. “Шерлар” йиғиннинг учинчи кунида биринчи назорат учрашувида майдонга тушишди.

Рақиб БАА юқори лигасида иштирок этувчи “Ал-Дафра” клуби бўлди. Ушбу жамоага январь ойидан “Пахтакор” собиқ вакили Игорь Сергеев қўшилганди.

Игорь дастлабки дақиқалардан “Пахтакор”га қарши ўйинда майдонга туширилди.

“Пахтакор” мураббийи Шота Арвеладзе дастлабки учрашувда 11 нафар футболчини алмаштирмасдан ўйнатишга қарор қилди.

Беллашув “Пахтакор”нинг сезиларли устунлиги остида кечган. Жамоа легионерлари Ростин Гриффитс ҳамда Исмоил Гонсалвешларнинг голлари “Пахтакор”га якунда ғалаба тақдим этган.

Шу тариқа, “Пахтакор” БААдаги биринчи ўйинида Игорь Сергеев жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этган.

“Пахтакор” – “Ал-Дафра” - 2:0.

Голлар:
Гриффитс 28, Гонсалвеш 80.
“Пахтакор”: Суюнов, Сайфиев, Аъзамов, Тожиев, Шораҳмедов, Гриффитс, Аҳмедов, Машарипов, Абдураҳимов, Безерра, Гонсалвеш.
[media=https://youtu.be/fDfm85a2T9I]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Игорь Сергеев жамоасини “Пахтакор”ни ютишга кучи етмади (видео)