
WSB сериясига кирувчи мусобақада иштирок этаётган «Uzbek Tigers» ва «Colombia Heroicos» жамоалари ўртасидаги бокс кечасининг навбатдаги жанги бўлиб ўтди.
-60 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Шунқор Абдурасулов «Colombia Heroicos» вакили Дуван Зулетага қарши рингга кўтарилди.
Жанг мобайнида колумбиялик боксчининг қоши ёрилди. Шифокорлар унга жангни давом эттиришга рухсат беришди, аммо кейинроқ, 4-раундда Зулетанинг мураббийлари оқ сочиқ кўтариб, мағлубиятни тан олишди ва Шунқор Абдурасулов техник нокаут билан ғалаба қозонди.

Ушбу жангдан сўнг «Uzbek Tigers» - «Colombia Heroicos» жамоалари ўртасидаги ҳисоб тенглашди - 1:1.
Навбатдаги жангда -69 кг вазн тоифаси вакили Маҳмуд Ғоипов Александер Рангелга қарши рингга чиқади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар