Ўзбекистонлик спортчи Михаил Волинкин ҳаваскорлар ўртасида ўтказилаётган «Арнольд классик-2018» мусобақасида мутлоқ чемпионликни қўлга киритди ва терма жамоамизга олтин медални тақдим этди. Михаил ушбу ғалабаси орқали, Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари ичида бодибилдинг бўйича профессионал карта қўлга киритган илк спортчига айланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси сайти ёзмоқда.
Ушбу мусобақа 1988 йилдан буён ўтказиб келинмоқда ва мусобақанинг асосчиси машҳур спортчи, актёр, Калифорния собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер ҳисобланади.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, Михаил Волинкиннинг ушбу ғалабаси ёш спортчиларимиз учун ҳақиқий намуна бўла олади. Ахир болалар уйи тарбияланувчисининг жаҳон чемпионлигига қадар босиб ўтган йўли кўнгли ярим бўлган болажонлар учун ўзига бўлган ишончни ортишида муҳим роль ўйнайди.
Шунингдек, мусобақанинг масреслинг баҳсларида биринчи ўринни қўлга киритган бошқа бир спортчимиз Олеся Гуреевани ҳам муваффақият билан табриклаб қоламиз! “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»