Ҳозиргина Ўзбекистон Суперлигаси 2-туридан ўрин олган “Қизилқум” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.
Навоий шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида кечган қарама-қаршиликда қўқонликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашувнинг 79-дақиқасида Мурод Ҳолмуҳаммедов пенальтиини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очган эди.
Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас Суҳроб Бердиев ўзининг ажойиб зарбаси билан ҳисобнинг 2:0 кўринишга келишига сабабчи бўлди.
Ўзбекистон Суперлигаси. 2-тур
"Қизилқум" (Навоий) - "Қўқон-1912" (Қўқон) 0:2
Голлар: Ҳолмуҳаммедов (79 пенальтидан), Суҳроб Бердиев (88)
“Қизилқум”: 77. Евгений Черемисин, 4. Эркин Бойдуллаев (с), 8. Акмал Рустамов, 10. Алишер Саноев (18. Самандар Шодмонов 42), 11. Дониёр Усмонов, 14. Файзулла Қамбаров, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 30. Элгужа Григалашвили, 44. Миржалол Қосимов, 84. Неманья Йованович.
«Қўқон-1912»: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 9. Носир Отақўзиев (29. Игорь Таран 79), 10. Жавоҳир Сидиқов, 18. Баҳодир Пардаев (17. Қувондиқ Рўзиев 65), 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов (95. Милан Спремо 83).
Огоҳлантиришлар: Миржалол Қосимов (16), Акмал Рустамов (77), Марко Милич (83).
Четлатиш: Миржалол Қосимов (58)
Учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида «Қўқон-1912» жамоаси устози Нўъмон Ҳасанов ва етакчи ўйинчилардан бири Жавоҳир Сидиқовлар иштирок этишди.
Нўъмон Ҳасанов: - Олдинги турда Бухорода мағлубиятга учраган эдик. Ўша баҳсда ҳам ёмон ўйнамадик. Лекин иккинчи таймда гол ўтказиб юбордик. Бу сафар ҳам гарчи сафарда тўп сурган бўлсак-да, ғалаба қозона олдик. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз. Ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Улар бизни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келишмоқда.
“Қизилқум” ҳақида гапирадиган бўлсам, яхши шаклланган жамоа. Тажрибали футболчилар бор “Қизилқум” сафида. Навоийликларга кейинги ўйинларда омад тилайман. Хамид Актамов яхши мутахассис, ўйламанки жамоани қийин вазиятдан олиб чиқиб кета олади.
Бугунги ғалабадан қизил карточка ҳам муҳим аҳамият касб этди. Тенг кучли жамоалар ўртасидаги баҳсда бир киши кам бўлиб қолиш мағлубият билан тенгдир.
Жавоҳир Сидиқов: - Чиройли ўйин бўлди. Мухлислар шиддатли баҳснинг гувоҳига айланишди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушганди. Боиси, бу жамоалар олдинги турда мағлубиятга учрашганди. Бизда ғалаба бўлган иштиёқ кучли эди. Жамоамиз ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда. Бугун ҳам иккита ҳужумчи билан майдонга тушдик ва максимал даражада тўп суришга ҳаракат қилдик. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Яхши ўйинларимиз ҳали олдинда деб ўйлайман. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?