12:11 / 11.03.2018
3 515

Равшан Эрматов: "Бундай дербилар футболнинг безаги ҳисобланади"

Равшан Эрматов: "Бундай дербилар футболнинг безаги ҳисобланади"
Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган “Тошкент дербиси” сифатида эътироф этиладиган “Бунёдкор” – “Пахтакор” (1:0) учрашувини бевосита стадионда кузатиб борган ФИФА рефериси Равшан Эрматовдан учрашув ҳақидаги таассуротларини сўрадик.

-Равшан ака, Сиз бугун ФИФА семинарига учиб кетишингиз керак эди. Лекин Сизни “Бунёдкор” стадионида кўриб турибмиз...
-Ҳа, ҳозир “Тошкент дербиси”ни стадионда томоша қилиб, тўғри аэропортга кетяпман. Футболимиз уйғоняпти, ҳар бир учрашувни стадионга келиб томоша қилиш инсонга катта завқ бағишлаяпти. Умуман футболни яхши кўрган одам бу мавсумда имконияти бўлса албатта стадионга келиб футбол кўрса, ҳеч ҳам афсусланмайди.

-Бевосита “Тошкент дербиси” ҳақида фикрларингиз...
-Бугун жуда чиройли футбол гувоҳи бўлдик. Бундай дербилар футболни безаги ҳисобланади ва уни айнан шундай курашларга бой, ҳалол руҳда ўтганидан барча мухлислар хурсанд бўлишди.

Бундай ўйинлар орқали мухлислар яна футболга меҳр қўйишади ва ўзбек футболи тўғри йўлдан кетаётганига ишонишади. Умуман олганда, Суперлиганинг барча ўйинлари ана шундай кўтаринки руҳда ўтаётганини таъкидлаб ўтиш керак.

-Учрашувни бошқариб борган ҳакам Шерзод Қосимов ҳақида фикрларингиз...
-Мавсум олдидан ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳакамлар билан учрашиб, ҳар бир учрашув адолатли, ҳалол ва энг муҳими сифатли ҳакамлик билан бошқарилиши кераклиги ва айнан шу йўл орқали биз мухлисларни стадионларга қайтаришимиз кераклиги ҳақида айтиб ўтган эдилар.Бугун барчамиз бу сўзларни амалда қўлланилганини гувоҳи бўлдик.


Манба: www.the-uff.com

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшан Эрматов: "Бундай дербилар футболнинг безаги ҳисобланади"