date
views 4 404

Нилуфар Усмонова ва "Афруз" гуруҳи "Пахтакор" - АГМК учрашувида концерт беради

Нилуфар Усмонова ва "Афруз" гуруҳи "Пахтакор" - АГМК учрашувида концерт беради
18 март куни Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - АГМК ўйини бўлиб ўтади.

Ўйиндан аввал стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар эътиборига концерт дастури тақдим этилади. Шу куни "Пахтакор" стадионида Нилуфар Усмонова ҳамда "Афруз" гуруҳи меҳмон бўлишади. Танаффус пайтида ҳам бадиий дастур давом эттирилади ва томошабинлар ижтимоий акцияда иштирок этиб, уч телевизордан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўлади, деб ёзади Сhampionat.asia.

Эътиборлиси буларнинг барчаси мутлақо БЕПУЛ! Сабаби "Пахтакор" - АГМК учрашувига кириш бепул қилиб белгиланган. "Пахтакор" ФК барча мухлисларни якшанба куни соат 17:00дан кейин "Пахтакор" стадионига чорлайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нилуфар Усмонова ва "Афруз" гуруҳи "Пахтакор" - АГМК учрашувида концерт беради