Аввал хабар берганимиздек, 12-январь куни Нью-Йорк шаҳрида енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев (12-0, КО 12) ўзининг cўнгги жангини америкалик Сони Фредриксонга (19-1-0, КО12) қарши ўтказиб, рақибини нокаутга учратган ва Жаҳон бокс уюшмаси (WBA)нинг енгил вазн тоифасидаги рейтингида юқорилаб, 12 ўринга чиқиб олган эди.
WBA бугун янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра тажрибали боксчимиз бир поғона юқорилаб дунёнинг 11 рақамли боксчисига айланди.
“Рейтингда яна бир бор юқорилаганимдан хурсандман. Мен чемпионлик учун яна бир қадам ташладим. Мақсадим бу рейтингнинг биринчи поғонасида туриш. Бунга эришиш осонлик билан бўлмайди. Лекин мен ўз устимда тинимсиз ишлайман ва дунёнинг биринчи рақамли боксчисига айланишим учун бор имкониятимни ишга соламан”, – дейди Шоҳжаҳон Sports.uz интернет порталига берган хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев Бруклиндаги «Barclays Center» спорт мажмуасида 28 апрель куни навбатдаги жангини ўтказишади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин