10:24 / 02.04.2018
3 708

ОЧЛ-2018: “Ал Ваҳда” – “Локомотив” ўйинолди расмий тадбирлари хусусида

ОЧЛ-2018: “Ал Ваҳда” – “Локомотив” ўйинолди расмий тадбирлари хусусида
3 апрель куни “Локомотив” Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 5-тур ўйинлари доирасида БААнинг “Ал Ваҳда” жамоаси меҳмони бўлади.

Бугун, 2 апрель куни мазкур ўйин олдидан бир қатор ўйинолди тадбирлар ўтказилади. Жумладан, маҳаллий вақт билан соат 12:00да (Тошкент вақти билан 13:00да) ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтади. Унда ўйин куни томонлар қандай рангдаги либосда майдонга чиқишлари масаласига ойдинлик киритилади. Бу ҳақда "Локомотив" расмий сайти хабар бермоқда.

Сўнг маҳаллий вақт билан соат 16:00да “Локомотив” жамоаси устози ва бир нафар етакчи футболчи иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Соат 19:00дан бошлаб эса “Локомотив” футболчилари ўйин бўладиган “Zayed Sports City” ўйингоҳида расмий машғулот ўтказишади.

Таъкидлаб ўтамиз, “Ал Ваҳда” – “Локомотив” ўйини эртага Тошкент вақти билан соат 20:10да “Zayed Sports City” стадионида бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛ-2018: “Ал Ваҳда” – “Локомотив” ўйинолди расмий тадбирлари хусусида