
WBA бугун янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев (12-0, КО 12) кучли ўнликка кириб, дунёнинг тўққизинчи рақамли боксчисига айланди.
“Рейтингда иккки поғона юқорилаганимдан хурсандман. Мен чемпионлик учун янада яқинлашмоқдаман. Мақсадим бу рейтингнинг энг юқори поғонасида туриш. Бунга эришиш осонлик билан бўлмаслигини яхши биламан. Нима бўлса ҳам мен мақсадимга эришиш учун бор имкониятимни ишга соламан”, – дейди Шоҳжаҳон Sports.uz интернет порталига берган хабарида.
— Бу кўтарилиш фақат мен учун эмас, балки бутун ўзбек халқининг ютуғидир. Мен кутаётган чемпионлик камарига эга чиқишимга бор-йўғи саккиз поғона қолди ва мен аста-секинлик билан ушбу поғоналарни босиб ўтишимга ишонаман, — дейди Шоҳжаҳон Эргашев.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев Бруклиндаги «Barclays Center» спорт мажмуасида 28 апрель куни навбатдаги жангини ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.