21:57 / 12.04.2018
3 837

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 16 поғона пастлади

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 16 поғона пастлади
ФИФА расмий сайти терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.

Сенегал ва Марокаш терма жамоаларига қарши кечган ўртоқлик ўйинларида дуранг ва мағлубият қайд этган миллий терма жамоамиз рейтингда кескин пасайиб кетди.

Ўтган ой 72-ўриндан жой олган Ўзбекистон термаси бу сафар 88-поғонага тушиб кетди. Бундан ташқари юртимиз вакиллари Осиёда 13-ўринга тушиб кетишган.

Ўзбекистонни бу ойда Қирғизистон, Сурия, БАА, Ливан, Фаластин ва Уммон каби терма жамоалар ортда қолдириб кетишган.

Умумий рўйҳатни олдингидек амалдаги жаҳон чемпионлари бошқариб туришибди. Бразилия эса иккинчи ўринни сақлаб қолган. Португалия учинчи ўринни Бельгияга бўшатиб берган.

ФИФА рейтинги билан танишинг:
1 (1). Германия – 1533 очко
2 (2). Бразилия – 1384
3 (5). Бельгия — 1346
4 (3). Португалия — 1306
5 (4). Аргентина — 1254
6 (8). Швейцария — 1179
7 (9). Франция — 1166
8 (6). Испания — 1162
9 (10). Чили — 1146
10 (6). Польша — 1118
****
36 (33). Эрон — 727
40 (37). Австралия — 700
60 (55). Япония — 528
61 (59). Жанубий Корея — 520
70 (69). Саудия Арабистони — 445
73 (65). Хитой — 431
75 (115). Қирғизистон — 424
76 (74). Сурия — 423
81 (79). БАА — 405
82 (87). Ливан — 404
83 (73). Фаластин — 401
87 (103). Уммон — 383
88 (72). Ўзбекистон — 381
89 (84). Ироқ — 381
97 (99). Ҳиндистон — 354.

Тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 16 поғона пастлади