21:53 / 12.04.2018
3 924

Ҳамиджон Актамов: "Пахтакор"га қарши ўйинда қийналмадик

Ҳамиджон Актамов: "Пахтакор"га қарши ўйинда қийналмадик
Ўзбекистон Суперлигаси 6-тур доирасидаги "Пахтакор" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов ҳамда Эркин Бойдуллаев қатнашди.
Ҳамиджон Актамов: "Дурангга мос ўйин бўлди. Футболчиларим кўрсатмаларни тўлиқ бажарди, деб ўйлайман. Яхши ўйнадик, бироқ ғалаба қозона олмадик. Рақибни ўрганиб чиқиб, шунга қараб бугунги ўйинга ноодатий тактика танлагандик. Олдин бундай тактик схемада, яъни беш нафар ҳимоячи билан расмий учрашувларда ўйнамаганмиз.
Ушбу учрашувга тайёрланиш учун 4-5 кун вақт бор эди. Футболчиларим вазифаларнинг 70-80 фоизини уддалашди. Уларга эътироз йўқ. Ўз хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик.

Григалашвилининг жароҳати режаларга катта таъсир қилмади. Баҳс кунигача унинг тузалишини кутгандик. Аммо нима дея оламиз, у ҳам робот эмас. Элгужа кейинги ўйинларга тайёр бўлади.

Гранд жамоалар? Ҳа, биз гранд жамоаларга қарши ўйинлар ўтказдик. "Локомотив" билан илк учрашувда анча қийналдик. Қолганларида эса нисбатан осонроқ бўлди. Бугун ҳам қийналмадик, деб айта оламан.

Бугунги ўйиннинг иккинчи бўлимида устунлик қилдик. Мана "Пахтакор" билан ўйнаса бўлар экан. Бироқ мағлуб бўлдик. Ҳакамлар фаолиятига қарайдиган мутахассислар бор. Уларнинг ишларига қарамайман. Иккала пенальтига ҳам баҳо бермайман".

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳамиджон Актамов: "Пахтакор"га қарши ўйинда қийналмадик