
«Бавария» клубида бош мураббий ўзгаради.
2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб мюнхенликларни «Айнтрахт» клубининг янги бош мураббийи Нико Ковач бошқаради. Бу ҳақда клуб спорт директори Ҳасан Салиҳамиджич клуб телеканали эфирида маълум қилган.
«Бавария» хорватиялик мураббий билан уч йиллик келишувга эришган.
Аввалроқ «Бавария» Ковачни қўйиб юборишлари учун «Айнтрахт»га 2,2 миллион евро тўлагани ҳақида хабарлар чиққан эди.
2016/17 йилги мавсумда «Айнтрахт» Ковач қўл остида Германия чемпионатида 11-ўринни эгаллаган, ҳозирда эса 46 очко жамғарган ҳолда бешинчи поғонада бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.