«Арсенал» клубининг йирик акционери ўзбекистонлик Алишер Усмонов лондонликлар бош мураббийи Арсен Венгернинг жамоани тарк этиши ҳақидаги қарорини шарҳлаб ўтди.
«Бугун «Арсенал» футбол клуби тарихидаги жуда қайғули кун: клуб афсонавий ва содиқ мураббийидан ажралиши эълон қилинган кун.
Мен узоқ йиллар мобайнида Венгерга қойил қолиб келдим ва бу ҳеч кимга сир эмас. У бизнинг клубда инқилобни юзага келтира олди.
Арсен Венгернинг Европа футболидаги энг яхшиларидан бўлган мураббийлик фаолияти шак-шубҳасиз узоқ йиллар яшайди. Мен унинг келажакдаги ишларига омад тилайман.
Ва албатта, Венгернинг ўринбосарига унинг ананаларини давом эттириши ва футбол майдонида зафарларга эришишини тилаб қоламан», – дейди Усманов.
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди