22:56 / 24.04.2018
3 066

Шоҳжаҳон Эргашев: "Мен халқимнинг дуосини олган йигитман!"

Шоҳжаҳон Эргашев: "Мен халқимнинг дуосини олган йигитман!"
Енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев Бруклиндаги «Барcлайс Cэнтер» спорт мажмуасида 28 апрел куни чемпионлик камари учун хитойлик Жиминг Ванг билан жанг қилиши ҳақида хабар берган эдик.

Шоҳжаҳон ва Жим ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 29 апрел куни тонгги соат 04:45 да бошланиши кутилмоқда.

Мазкур жанг олдидан Sports.uz интернет портали мухбири Шоҳжаҳон билан суҳбатлашди.

– Хитойлик рақибингиз ҳақида нима дея оласиз?
– Жимнинг ёш мендан катта бўлишига қарамасдан у ҳам тезкор боксчи ҳисобланади. У бугунга қадар 12 жанг ўтказиб, уларнинг ўнтасида ғалаба қозонган. Унинг серияли зарбалари бироз кучли. Лекин биз унинг ҳар бир услубига қарши жиддий тайёрландик.

– Шоҳжаҳон ушбу жангга қандай тайёргарлик кўрмоқдасиз?
– Жангларга доимгидек, мураббийим Рик Филипис қўл остида АҚШнинг Детройт шаҳрида тайёрланмоқдаман. 28 январь куни бўлиб ўтадиган баҳсга доимгидек техник ва тактик, тезкорликни оширувчи машқларни бажармоқдаман. Шунингдек, Жим каби жанг қиладиган бир неча боксчи билан спарринг жанглар ўтказмоқдамиз. Машғулотларимиз ҳар куни 5 соатдан кўпроқ бўлмоқда. Нафақат боксда, балки спортнинг барча турларида спортчининг жисмоний ҳолати яхши бўлиши керак. Бунинг учун эса тинимсиз меҳнат, ғалабага бўлган интилиш жуда муҳимдир. Мен бўлажак жангга тайёрман!

– Фаолиятингиз давомида 12 жангни нокаут билан ютгансиз. Бу юксак ғалабаларини қўлга киритишингизга нима далда бўлади?
– Аввало ғалабага бўлган иштиёқим ва боя айтганимдек тинимсиз меҳнат. Шунингдек, онамнинг ва бошқа яқинларим, халқимизнинг ишончи ҳамда уларнинг дуолари менга далда бўлади. Ҳар бир жангдан олдин Ўзбекистонимиз шарафини янада юксалтиришни ўз олдимга мақсад этиб қўяман. Шу сабабли ҳам мен навбатдаги жангим олдидан халқимиздан мени дуо қилишларини ва қўллаб-қувватлашларини сўрайман.

– Тўғри биз ҳам сизнинг ғалаба қозонишингизга ишонамиз! Лекин жангда имкониятни бой бериб қўйсангиз нима қиласиз?
– Худо хоҳласа мен мағлуб бўлмайман. Ўзбек ўғлонлари ҳеч кимдан кам эмас ва кам бўлмайди. Мен доимо ғалаба ҳақида ўйлайман ва унга эришиш учун бор куч ғайратимни ишга соламан. Юқорида айтганимдек, мен халқни дуосини олган ўзбек фарзандиман. Шу сабабли ҳам мен ғалаба қозонаман.

– Дастлаб, рақибингиз аниқ эмас эди ва қандай камар учун беллашишингиз ҳам номаълум эди. Чемпионлик камари учун жанг ўтказишингизни билганингизда нималарни ҳис қилдингиз?
– Тўғри бошида кўп нарса номаълум эди. Очиғи чемпионлик камари учун жанг қилишимни билганимда хурсанд бўлдим. Сабаби, мен бир умр бу жангни кутган эдим ва мақсадимга эришишимга бир оз қолди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шоҳжаҳон Эргашев: "Мен халқимнинг дуосини олган йигитман!"