10:27 / 28.04.2018
4 997

Жанг бўлади! Шоҳжаҳон Эргашев муаммони ҳал қилди

Жанг бўлади! Шоҳжаҳон Эргашев муаммони ҳал қилди
Фото: «boxingnews24.com»
Нокаутчи боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев чемпионлик жанги олдидан кутилмаган муаммога дуч келгани ва дастлабки вазн тортиш маросимидан ўта олмагани ҳақида хабар берилган эди.

Эргашевнинг вазни белгиланган 63,5 кгдан юқори чиққан ва бу борадаги муаммони ҳал этиш учун унга 2-3 соат вақт берилганди.

«Fightnews.com» нашрининг хабарига кўра, Шоҳжаҳон Эргашев қайта вазн тортиш маросимидан муваффақиятли ўтган. Демак, белгиланган жанг бўлади.

Шоҳжаҳон ва хитойлик боксчи Жиминг Ванг ўртасидаги жанг Тошкент вақти билан 29 апрель куни тонгги соат 04.45 да бошланиши режалаштирилган.

WBC International камари учун бўлиб ўтадиган жанг «Спорт» телеканали орқали трансляция қилиниши ҳақида маълум қилгандик.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев профессионал рингдаги барча жангларида муддатидан аввал ғолиб бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жанг бўлади! Шоҳжаҳон Эргашев муаммони ҳал қилди