Шоҳжаҳон Эргашевнинг кейинги жангги қачон бўлади?

  • 06 май 2018, 18:44
  • 2 183
  • Спорт
  • Шоҳжаҳон Эргашевнинг кейинги жангги қачон бўлади?
    WBA International чемпионлик камари соҳиби Шоҳжаҳон Эргашев жорий йилнинг август ойида кейинги баҳсни ўтказиши мумкин. Бу ҳақда ўзбекистонлик чармқўлқоп устаси Ўзбекистон 24 телеканали мухбири билан бўлган суҳбатда айтиб ўтган.

    «Мухлисларни кўп куттириш ниятим йўқ. Жорий йилнинг август ойида навбатдаги жангни ўтказиш учун тайёргарлик бошланган. Менимча, бу 12 раундлик чемпионлик камари учун бўлиб ўтадиган жанг бўлиши мумкин», дейди Эргашев.

    Шоҳжаҳоннинг таъкидлашича, у 2018 йилнинг якунига қадар бокс бўйича мутлақ чемпионлик камарини қўлга киритишни режалаштирган.

    Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев Нью-Йоркдаги машҳур Barclays Center спорт мажмуасида ўтказилган бокс кечасида хитойлик Вангга қарши рингга кўтарилиб, WBA International титутилини қўлга киритганди.

    Манба: Kun.uz

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Шоҳжаҳон Эргашевнинг кейинги жангги қачон бўлади?