14:02 / 16.05.2018
3 583

Хосеп Гвардиола АПЛда йил мураббийи бўлди

Хосеп Гвардиола АПЛда йил мураббийи бўлди
Англияда 2017/18 йилги мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқланди. Бу ҳақда Англия премьер лигасининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди.

Унга кўра, мавсумнинг энг яхши мураббийи сифатида «Манчестер Сити»ни муддатидан аввал Англия чемпионлигига бошлаб келган 47 ёшли Хосеп Гвардиола эътироф этилди.

«Шаҳарликлар» Гвардиола қўл остида АПЛда 100 очко тўплаб, 106 та гол урди(27 та ўтказди, тўплар нисбати +79), 32 та ғалабани қўлга киритди, шундан 16 таси сафар ўйинларида. Иккинчи ўриндаги «Манчестер Юнайтед»ни эса 19 очкога ортда қолдирди. Буларнинг барчаси Англия премьер лигаси тарихидаги рекорд кўрсаткичлар сифатида қайд этилди.

Йилнинг энг яхши мураббийи номига, шунингдек, Юрген Клопп («Ливерпуль»), Шон Дайч («Бернли»), Рой Хожсон («Кристал Пэлас»), Рафаэль Бенитес («Ньюкасл»), Крис Хьютон («Брайтон») ҳам даъвогарлик қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хосеп Гвардиола АПЛда йил мураббийи бўлди