23:20 / 19.05.2018
7 246

ЖЧ-2018 фаворити Германия терма жамоаси билан танишинг! (фото)

ЖЧ-2018 фаворити Германия терма жамоаси билан танишинг! (фото)
Германия терма жамоаси
Конфедерация: УЕФА. Бошқарув тизими: Немис футбол қўмитаси. Ушбу терма жамоа 18 маротаба ЖЧ ларида иштирок этган (1934, 1938, 1954, 1958, 1962, 1966, 1970, 1974, 1978, 1982, 1986, 1990, 1994, 1998, 2002, 2006, 2010, 2014). 4 карра жаҳон чемпиони (1954, 19974, 1990, 2014). 3 карра Европа чемпиони (1972, 1980, 1996). 2017 йилги конфедерация кубоги соҳиби. ФИФА даги рейтинги (2018 апрель ҳолати бўйича) – 1. Лақаблари: Бундестим, Манншафт, Немис машинаси.

Саралаш босқичи
Германия терма жамоаси мусобақага саралаш орқали йўл олди. С гуруҳидан ўрин олган немислар 30 очкодан 100 % натижа билан 30 очко жамғариб чиқди. Германия Европадаги очко йўқотмаган ягона жамоа бўлди.

Таркиб
Германия терма жамоаси бош мураббийи Россияга ўзи билан 23 та футболчини олиб келади. Кенгайтирилган таркибга 27 нафар футболчи бор ва 4 июньга қадар кимдир жамоани тарк этади.

Дарвозабонлар: Бернд Лено («Байер»), Мануэль Нойер («Бавария»), Марк-Андре тер Стеген («Барселона»), Кевин Трапп («ПСЖ»);

Ҳимоячилар: Джером Боатенг, Матс Хуммельс, Никлас Зюле, Йозуа Киммих (барчаси– «Бавария»), Маттиас Гинтер («Боруссия» Менхенгладбах), Йонас Хектор («Кёльн»), Жонатан Та («Байер»), Марвин Платтенхардт («Герта»), Антонио Рюдигер («Челси»);

Ярим ҳимоячилар: Юлиан Брандт («Байер»), Юлиан Дракслер («ПСЖ»), Илкай Гюндоган («Манчестер Сити»), Сами Хедира («Ювентус»), Тони Кроос («Реал»), Леон Горетцка, Себастьян Руди (иккиси– «Бавария»), Месут Ўзил («Арсенал»);

Ҳужумчилар: Марио Гомес («Штутгарт»), Марко Ройс («Боруссия» Дортмунд), Лерой Сане («Манчестер Сити»), Нильс Петерсен («Фрайбург»), Томас Мюллер («Бавария»), Тимо Вернер («РБ Лейпциг»).

Юлдуз

Германия терма жамоасининг асосий юлдузи – Тони Кросс. ЖЧ-2014 да у Бундестимнинг ютуғига сабабчи бўлган футболчилардан бири. «Бавария» ва «Реал» клуби сафида ЕЧЛ да ғалаба қозонган. Германия терма жамоаси таркибила Тони 82 ўйинда иштирок этган ва 12 тўп киритди.

Бош мураббий

Германия терма жамоасини Йоахим Лев 2006 йилги ЖЧ дан кейин бошқариб келмоқда. 58 ёшли мутахассис ундан олдин Юрген Клинсманн ёрдамчиси сифатида фаолият юритган. 10 йилдан ошиқ меҳнати давомида ёрқин натижаларни қўлга киритишга эришди – 2014 йилги жаҳон кубоги ва 2017 йилда конфедерация кубоги. Лев қўл остида немислар 161 та ўйинда иштирок этиб 107 та ғалаба қозонган, 30 маротаба дуранг ва 24 та мағлубият.

ЖЧ-2018 даги ўйинлари
Германия терма жамоаси ЖЧ-2018 да F гуруҳида тўп суради. Мусобақа улар учун 17 июнь куни Мексика жамоасига қарши бошлайди. 23 июньда Швеция билан тўқнаш келса, гуруҳ босқичидаги охирги ўйин Жанубий Корея билан.

ЖЧ-2018 даги имкониятлари
Германия терма жамоаси ЖЧ-2018 даги асосий фаворитлардан бири ҳисобланади. Буни USB тадқиқотчилари ўзларининг суперкомпьютерида тасдиқлаб беришди. Уларнинг имкониятлари 24 % ни ташкил қилади.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2018 фаворити Германия терма жамоаси билан танишинг! (фото)