Суперлиганинг 13-тур доирасидаги "Пахтакор" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "шерлар" устози Шота Арвеладзе қатнашди.
- Биринчи навбатда мухлисларга ташаккур. Бугун стадионда ажойиб муҳит ҳукмронлик қилди. Ниҳоят Тошкентга ҳақиқий футбол қайтаётганидан хурсандман. Чунки футбол аввало улар учун ва ишқибозларсиз футбол ўйнашдан маъно йўқ. "Пахтакор" мухлисларни футболга қайтариш учун барча ишни амалга оширмоқда.
Ўйин давомида жамоалар таваккалга қўл уришни исташмади. Биринчи тайм бизнинг назоратимиз остида ўтди. Иккинчи бўлимда ташаббусни рақибга берган ҳолда қарши ҳужум тактикасидан ҳам фойдаланмоқчи бўлдик. Аммо қарши ҳужумда вужудга келган вазиятларни голга айлантира олмадик. Натижадан кўнглим тўлди. Муҳим ўйинда ғалаба қозондик. Дербидаги ғалаба доим ёқимли бўлади.
Тиаго Безерра: "Ғалаба учун яратганга ташаккур. Биринчи бўлимда ўйин тизгини биз томонда бўлди. Танаффусдан кейин эса ҳимояга эътибор қаратган ҳолда қарши ҳужум тактикасида ўйнадик. Муҳим ва дербидаги ғалаба кишини хурсанд қилади. Ҳозир ғалабани нишонлаш учун яхши фурсат. Аммо бу ҳушёрликни йўқотамиз дегани эмас".
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади