
Европа чемпионлар лигаси финалидан ўрин олган «Реал» Мадрид – «Ливерпуль» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Киевда кечган баҳсда мадридликлар ғалабани қўлга киритдилар.
Ўйин икки жамоанинг фаоллиги билан бошланди ва илк дақиқалар «Ливерпуль»нинг ҳужумлари билан ёдда қолди. Учрашувнинг 30-дақиқасида Муҳаммад Салоҳ жароҳат олиб майдонни тарк этди ва шундан сўнг ташаббус мадридликларга ўтди. Рақибнинг руҳий тушкунлигидан «Реал» унумли фойдалана олмади.
Иккинчи бўлим дебюти «Реал»га омадли келди: Кариус тўп узатаётган пайтда қўпол хатога йўл қўйди ва Карим Бенземага теккан тўп дарвозадан жой олди. 55-дақиқада мерсисайдликлар ҳисобни тенглаштиришга эришдилар: бурчакдан узатилган тўпни Ловрен боши билан Манега ташлаб берди ва Садио яқин масофадан дарвозани ишғол қилиб, мувозанатни тиклади.
64-дақиқада Марселонинг ўнг қанотдан узатган тўпини Гарет Бэйл чалқанча услубда дарвозага аниқ йўналтирди ва жамоасини олдинга олиб чиқди. 84-дақиқада Кариус яна «қовун туширди» ва Бэйл дублини нишонлади: Бэйлнинг жуда узоқ масофадан йўналтирган тўпини дарвозабон қайтаришда хатога йўл қўйди.
Шу тариқа, «Реал» кетма-кет учинчи бор ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритди ва бу борада ўзининг рекордини яхшилаб қўйди.
ЕЧЛ, финал
Реал Мадрид Испания – Ливерпуль Англия 3:1 (0:0, 3:1)
Голлар: 1:0 – 51 Бензема, 1:1 – 55 Мане, 2:1 – 64 Бэйл, 3:1 – 83 Бэйл.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль (Начо, 37), Рамос, Модрич, Каземиро, Иско (Бэйл, 61), Кроос, Роналду, Бензема (Асенсио, 89).
Ливерпуль – Кариус, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Фирмино, Вейналдум, Салоҳ (Лаллана, 30), Милнер (Жан, 83), Мане, Хендерсон.
Огоҳлантириш: Мане (82).
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар