"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Реал Мадрид"га қарши кечган Чемпионлар Лигаси финалидаги мағлубият (3:1) ҳақида фикр билдирди.
"Бизнинг ўйин режамиз шунчаки учрашувда ғолиб бўлиш эди, бошқа вариантлар йўқ. Биз яхши бошладик, режага кўра ўйнаётган эдик.
Рамос ва Салоҳ ўртасидаги тўқнашув даҳшатли кўринди. Биз позитив турткини йўқотдик, бу жамоа учун шок ҳолат бўлди. Биз ортга чекиндик ва Лука Модрич ҳамда Тони Кроосгача етиб бора олмадик. Биз кўп меҳнат қилиш ва югуришга мажбур бўлдик, биз буни қила бошладик, танаффус вақти келди. Голларми? Биз битта гол урдик, улар учта.
Салоҳ жароҳати ҳақида гапирадиган бўлсам, бу жуда жиддий, унинг елкаси шикастланган. У ўйинни давом эттириши мумкин эди, уни ҳали кўрганим йўқ. У рентген учун шифохонага кетди.
Дарвозабоннинг хатоларига келсак, Лорис ҳаммасини тушуниб турибди, барча ҳаммасини тушуниб турибди. Булар айнан шу ўйинда, шундай мавсумда бўлгани афсусланарли ҳол – мен унга ачинаман", – деди Клопп. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди