22:08 / 28.05.2018
4 006

Ўзбекистон кубоги. “Пахтакор” “Ифтихор” дарвозасига 6 та гол урди

Ўзбекистон кубоги. “Пахтакор” “Ифтихор” дарвозасига 6 та гол урди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасидаги “Ифтихор” – “Пахтакор” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 24-дақиқасида қанотдан оширилган тўпни Жасур Яхшибоев дарвозага йўллай олмади. 30-дақиқада Жасур Ҳакимовнинг зарбаси озгина ноаниқ чиқди.

34-дақиқада Азим Аҳмедовнинг қанотдан оширган тўпини Жасур Ҳакимов боши билан дарвозага аниқ йўллади - 0:1.

48-дақиқада Яхшибоев жарима майдони ташқарисидан узоқ бурчакка ерлатиб аниқ зарба йўллади - 0:2.

Орадан икки дақиқа ўтгач Чап қанотдан Андреев оширган тўпни Яхшибоев боши билан дарвозага аниқ йўллади - 0:3.

54-дақиқада жарима майдонида ҳимоячини алдаб ўтган Достон дарвозани осонликча ишғол қилди - 0:4.

73-дақиқада Андреевнинг қанотдан оширган тўпини Ҳакимов яна боши билан дарвозага йўллади - 0:5.

83-дақиқада Достон Иброҳимов яқин масофадан аниқ зарба бериб, дублини нишонлади - 0:6.

Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал.
“Ифтихор” – “Пахтакор” 0:6


Голлар: Жасур Ҳакимов 34, - 0:1. Жасур Яхшибоев 48, - 0:2. Жасур Яхшибоев 50, - 0:3. Достон Иброҳимов 54, - 0:4. Жасур Ҳакимов 73, - 0:5. Достон Иброҳимв 83, - 0:6.

"Пахтакор": Александр Лобанов, Станислав Андреев (с), Шерзод Аъзамов (Владимир Козак, 53), Егор Кримец, Хожиакбар Алижонов, Азим Аҳмедов (Фаррух Сайфиев, 79), Жамшид Искандеров, Достон Иброҳимов, Жасурбек Яхшибоев (Жалолиддин Машарипов, 89), Баҳром Абдураҳимов (Дилшод Раҳматуллаев, 58), Жасурбек Ҳакимов (Исмоил Гонсалвеш, 74)
Захира: Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов.

"Ифтихор":
Хуршидбек Муҳаммадов, Асадбек Маъмуров (Исроил Мухторалиев, 78), Оятуллохон Муҳиддинов, Акмал Холматов (Пўлатжон Шарифов, 69), Дилмуҳаммад Худойбердиев (Билолжон Абдулнабиев, 75), Умиджон Матмусаев (с), Муҳиддинжон Юсупов, Фаррух Ахунов, Шуҳратжон Ўринбоев (Асрорбек Тилаволдиев, 37), Нодирбек Йўлдошев, Илҳомжон Алибоев
Захира: Илҳом Жуманов, Муҳаммадзоир Турсунов, Аббосжон Носиров.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон кубоги. “Пахтакор” “Ифтихор” дарвозасига 6 та гол урди