10:54 / 29.05.2018
3 350

Португалия термаси Тунис билан жанговар дуранг қайд этди

Португалия термаси Тунис билан жанговар дуранг қайд этди
Португалия ва Тунис терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Мунисипал де Брага» стадионида бўлиб ўтган баҳсда жанговар дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг 22-дақиқасида Андре Силва португалияликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 34-дақиқада Жоау Мариу жамоасининг иккинчи голини урди. Орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас Анис Бадри ҳисобни қисқартиришга эришди. 64-дақиқада Фахреддин Бен Юссуф ўртадаги мувозанатни тиклашга эришди.

Португалия ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Испания, Марокаш ва Эрон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Тунис эса Бельгия, Панама ва Англия билан куч синашади.

Ўртоқлик учрашуви

Португалия – Тунис 2:2 (2:1, 0:1)


Голлар: 1:0 – 22 Андре Силва, 2:0 – 34 Жоау Мариу, 2:1 – 39 Бадри, 2:2 – 64 Бен-Юссуф.

Португалия – Антони Лопеш, Пепе (Фонте, 63), Геррейру (Мариу Руй, 46), Рикарду Перейра (Соареш, 72), Диаш, Вильям Карвалью, Адриен Силва (Фернандеш, 63), Бернарду Силва (Гонсалу Гедеш, 72), Куарежма, Жоау Мариу (Моутинью, 80), Андре Силва.

Тунис – Ассен, Хаддади (Маалуль, 46), Беналуан, Наггез, Мерья, Кауи (Бен-Юссеф, 46), Скири, Слити (Срарфи, 76), Сасси, Бадри (Акайши, 87), Хелифа (Шалали, 67).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Португалия термаси Тунис билан жанговар дуранг қайд этди