date
views 4 757

Футболчиларни вахшийларча калтакла​ган «Ифтихор» футбол клуби директори ва мураббийи бутун умрга футболдан четлатилди

Футболчиларни вахшийларча калтакла​ган «Ифтихор» футбол клуби директори ва мураббийи бутун умрга футболдан четлатилди
Ёшлар иттифоқи жамоаси «Ифтихор» футбол клуби директори Аҳрор Эргашев ва жамоа катта мураббийи Нодир Қўзибоев тажовузкор ҳаракатлари учун футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолият олиб боришдан бутун умрга четлатилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

31 май куни интернет тармоқларида «Ифтихор» клуби мутасаддилари томонидан жамоанинг икки ҳимоячиси Турсунбой Ҳусанов ҳамда Ҳасанбой Эргашевларни аёвсиз калтаклангани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Қайд этилишича, бу борада Аҳрор Эргашев ҳамда клуб катта мураббийи Нодир Қўзибоевнинг тажовузкор хатти-ҳаракатлари асосида суриштирув ишлари бошланган ҳамда ушбу ҳолат юзасидан айни дамда текширув давом этмоқда.

ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов вазиятга муносабат билдириб, ЎФА ҳамда ПФЛ бундан буён ҳам ўз ўйинчиларига нисбатан бундай беҳурматлик қиладиган ва уларнинг ҳуқуқларини поймол этадиган ҳар қандай клуб раҳбарияти ва мураббийларига нисбатан кескин чоралар кўрилишини билдирган.

ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, «Ифтихор» футбол клуби директори Аҳрор Эргашев ва клуб катта мураббийи Нодир Қўзибоев ҳар қандай футбол фаолияти олиб боришдан бутунлай четлатилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Футболчиларни вахшийларча калтакла​ган «Ифтихор» футбол клуби директори ва мураббийи бутун умрга футболдан четлатилди