Астана шаҳрида ўтаётган бокс бўйича VI халқаро “Президент кубоги” турнирининг учинчи кунги жангларидан сўнг мусобақанинг илк ярим финалчилари аниқланди. Бунда беш нафар боксчимиз рингга кўтарилишди.
60 кг вазнда ажойиб жанглар ўтказаётган Шунқор Абдурасулов чорак финалда филиппинлик Чарли Суаресга қарши рингга кўтарилиб, рақибига умуман имконият қолдирмади ва боксчиларимиз орасида биринчилардан бўлиб, ярим финалга йўл олди. 5:0. Боксчимиз ярим финалда мезбонлар вакили Закир Сафиуллин билан куч синашади.
Яна бир қизиқарли ва муросасиз ўтган жангда Маҳмуд Гаипов хитойлик Маимаититу Эрсун-Кионгни 3:2 ҳисобида таслим қилди. Энди у ярим финалда Абдулҳай Жусупов билан куч синашади. Шунингдек, 81 кгда Бектемир Мелиқўзиев ҳиндистонлик Деваншу Жаисвал ўзаро баҳс олиб бориб, иккинчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди.
Мусобақани тарк этган вакилларимиз орасида 52 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жасурбек Латипов мезбонлар вакили А.Музаффаров билан куч синашди ва афсуски, биринчи раунддаёқ нокаутга учради.
Бундан ташқари энг юқори вазн тоифасида (+91 кг) Улуғбек Мубиновнинг ушбу турнирда россиялик Максим Бабанинга қарши олиб борган илк жанги муваффақиятсиз якунланди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда